Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин – Eurasianet

Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин – Eurasianet

Eurasianet нашрининг ёзишича, Доналд Трамп Марказий Осиёга ташриф буюрган биринчи АҚШ президенти бўлиши мумкин.

Нашр аввалроқ Шавкат Мирзиёев Америка раҳбарини Тошкентга таклиф қилганини эслатиб, «Ўзбекистон томони аллақачон бир неча бор таклифнома жўнатган ва апрел ойида ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация уни Оқ уйга топширгани»ни ёзади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Мирзиёев Оқ уйда Трамп билан учрашган, кейин АҚШ президенти у ҳақда «жуда ҳурматли шахс» деган эди.

Шунингдек, жорий йил 5 сентябрь куни бўлиб ўтган телефон мулоқотида Мирзиёев Трампга «қулай вақтда» Ўзбекистонга ташриф буюришни таклиф қилганди.

Нашр, ўз навбатида, Вашингтондаги манбаларига таяниб, 9 сентябрь ҳолатига кўра Марказий Осиёга ташриф бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини маълум қилди.

Eurasianet Трампнинг Қозоғистонга ташрифи эҳтимоли ҳақида ҳам ўз тахминларини илгари сурган.

Киритилди: 14:51 12.09.2025. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!