Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарё вилоятида МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди

A A A
Сурхондарё вилоятида МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “P.Т.” МЧЖ раҳбари А.Т. ва бошқалар МЧЖнинг 841,8 млн сўм дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлсада, МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш жараёнида ушбу маълумотларни яшириб, Термиз туманлараро Иқтисодий судининг тугатиш тўғрисидаги ажримига асосан 369,9 млн сўм солиқ қарзини ҳисобдан чиқариб, солиқ ва бошқа мажбурий йиғимларни тўлашдан бўйин товлаб, МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлигига (банкротликка) олиб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 181-1-моддаси (қасддан банкротликка олиб келиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:40 23.01.2024. Ўқилди: 1327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!