Норкулов Сухроб Туракулович «Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғининг илмий-инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари – Тошкент давлат транспорт университети проректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
С.Норкулов 1990 йил Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи, 2015 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институти, 2018 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактабининг «Лойиҳа бошқаруви» йўналишида магистратурани тамомлаган.
Тайинловга қадар С.Норкулов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази директори лавозимида фаолият юритган.