1 декабрдан Хитой ҳукумати Европа Иттифоқининг беш аъзоси (Испания, Италия, Нидерландия, Франция ва Германия) ҳамда Малайзия фуқаролари учун визасиз режим жорий қилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг маълум қилди.
Унинг навбатдаги брифингда аниқлик киритишича, ушбу давлатлар учун визасиз саёҳат 2024-йилнинг 30-ноябрига қадар экспериментал асосда амал қилади. "Хитой интенсив ривожланиш ва юқори даражадаги очиқликни сақлаб қолиш учун ХХР ва ташқи дунё ўртасидаги одамларнинг ҳаракатини осонлаштириш учун бир томонлама визасиз режим кўламини кенгайтиришга қарор қилди", деб тушунтирди Мао Нинг.
ТИВ расмий вакилининг қўшимча қилишича, санаб ўтилган давлатлар вакиллари оддий паспортга эга бўлган ҳолда визасиз Хитойга хизмат ва сайёҳлик сафарларини амалга ошириши, қариндошлари ва дўстлари билан учрашишлари мумкин бўлади.