Украина энергетика вазири Герман Галушченко аҳолини қиш келиши ва электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган узилишлар фонида генераторлар харид қилишга чақирди.
"Биз Украинамиз" телеканали бошловчиси Галушченкодан мамлакат аҳолиси қишга қандай тайёргарлик кўриши кераклигини сўради.
У ҳар доим фуқароларга генератор сотиб олишни тавсия қилишини айтди.
“Агар автоном фаолиятни кучайтириш имкони бўлса, буни қилинг”, — дея вазирнинг сўзларини келтиради РИА Новости.