Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жисмоний фаоллик даражаси болалар орасида 80 фоизга етди

A A A
Жисмоний фаоллик даражаси болалар орасида 80 фоизга етди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра жисмоний фаоллик даражасининг пастлиги болалар орасида 80% га етганлиги кўрсатилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 2018–2030 йилларга мўлжалланган Жисмоний фаоллик бўйича янги Глобал Ҳаракатлар режасини маъқуллади ва 2030 йилга келиб катталар ва ўсмирлар ўртасида жисмоний ҳаракатсизликнинг глобал даражасини 15 фоизга камайтириш бўйича янги ихтиёрий глобал мақсадни қабул қилди ҳамда ушбу ташкилотнинг 2020 йилдаги ишлаб чиққан қатор тавсиясиларидан бири болалар ва ўсмирлар ўртасида ҳафтасига ўртача 60 дақиқа ўрта ва кучли интенсивликдаги аэробик жисмоний активликда бўлиш лозимлигини қайд этади.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси томонидан Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи 5-6 ёшли болаларнинг жисмоний сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказилиб, уларнинг мактабга чиқиши учун жисмоний тайёргарлиги даражаси ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Сўровнома 5-6 ёшли ва турли жинсдаги 300 дан ортиқ боғча ёшидаги болаларни қамраб олди. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг жисмоний тайёргарлигини қиёсий баҳолаш асосида болаларни тарбиялашнинг ижтимоий-гигиеник шароитларини яхшилаш бўйича профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, болалар орасида жисмоний тайёргарлик даражаси болалар ўсиши билан камайиб бораётганлиги аниқланди, бунинг сабаби ўлароқ болалар орасида турли электрон гаджетлардан фойдаланишнинг ортиши, анъанавий ўйинларни камайиб бораётганлиги ва турли сабабларни келтириш мумкин.

Тадқиқотда аниқланган асосий муаммолар қуйидагилардан иборат:

1. Камҳаракатлилик: болалар турли электрон қурилмаларидан кўп фойдаланиши ва телевизор олдида бир жойда кўп ўтириши ушбу омилнинг келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.

2. Болаларнинг спорт билан шуғулланмаслиги. Бу фактор ҳам болалар орасида жисмоний тайёргарлик даражасининг сезиларли камайиб бораётганлини яққол намоён қилади. Бунга турли сабаб сифатида оиладаги моддий етишмовчилик, ота-онанинг маълумот даражаси, ота-оналарнинг болаларини спорт комплексларига олиб бориши учун вақтнинг етишмовчилиги.

3. Ота-оналарнинг жисмоний тайёргарлик даражаси ҳақидаги билимларининг камлиги. Ота-оналар кўпинча боланинг жисмоний тайёргарлигига эмас билим даражасига кўпроқ аҳамият беришади.

СГКК ИТИ болалар ўсмирлар гигиенаси лабораторияси ходимлари юқорида келтирилган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбиячилар ва ота-оналар орасида жисмоний тайёргарлик тушунчаси, унинг аҳамияти ва саломатлик учун тутган ўрни ҳақида тушунтириш ишларини олиб боради ҳамда профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Киритилди: 16:02 22.08.2023. Ўқилди: 1625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!