Кеча Киев ва Москва уруш зонасида ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси депутати, Украинадаги ҳарбий амалиётлар бўйича парламент мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакили Шамсаил Саралиев маълум қилди.
"Ҳа, ҳақиқатан ҳам, Мудофаа вазирлиги орқали жасадларни топшириш амалга оширилди. Биз 44 нафар жасадни Украина томонига топширдик, 160 нафар жасадни қабул қилдик", — деб изоҳ берди у.
Украина томони ҳам бу маълумотни тасдиқлади.