Туркия, Россия, Сурия ва Эрон ташқи ишлар вазирларининг янги учрашувини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Бу ҳақда дипломатик манбалар маълум қилди.
Маълум қилинишича, музокаралар санасини аниқлаш учун ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг жадваллари бир-бирига мос келиши керак.
"Бу масала муҳокама қилинмоқда. Лекин натижага эришиш учун барча вазирларнинг иш жадвали мос келиши керак. Бу жараён, давом этмоқда", - деди манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ташқи ишлар вазирлари Москвада тўрт томонлама учрашув ўтказган эди. Натижада Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун йўл харитаси лойиҳасини тайёрлашга келишиб олганди.