Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Таиланд аэропортида аёл оёғидан айрилди

A A A
Таиланд аэропортида аёл оёғидан айрилди

Таиландда Бангкокдаги Дон Муанг халқаро аэропортида траволаторда шикастланган 57 ёшли аёлнинг оёғи кесиб ташланди, дея хабар беради CNN.

Аэропорт маъмурияти маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 8:27 да ички рейслар йўловчи терминалининг жанубий йўлагида содир бўлган.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан аэропорт раҳбарияти йўловчи Нахон-Си-Тхаммарат шаҳрига учмоқчи бўлганини, бироқ унинг оёғи кутилмаганда траволаторда қисилиб қолганини айтди.

Аёлга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Уни энг яқин шифохонага олиб боришди, бироқ жароҳатнинг оғирлиги туфайли оёғини тизза қопқоғигача кесиб ташлашга тўғри келди. Шундан сўнг у мамлакатдаги энг яхши тиббиёт муассасаларидан бири бўлган Бумрунград халқаро касалхонасига йўналтирилди.

Аэропорт директори Карант Тханакулжирапат воқеадан афсусда эканини билдирди ва мамлакатдаги барча аэропортларни бошқарадиган Airports Of Thailand (AOT) давлат компанияси жабрланган томоннинг барча тиббий харажатлари ва бошқа товон пулларини тўлашига ишонтирди.

Ҳодисани ўрганиш учун аэропортдаги барча траволаторларнинг фаолияти тўхтатилди.

Киритилди: 23:40 30.06.2023. Ўқилди: 4664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!