Россиянинг гипотетик ядро қуролидан фойдаланиши экстремал шароитларда чекланган ва фақат мудофаа мақсадларида мумкин. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасидаги брифингда айтиб ўтди.
“Россиянинг ядровий тўсиқ бўйича сиёсати соф мудофаа характерига эга ва ядро қуролидан фаразий фойдаланиш аниқ мудофаа мақсадлари доирасидаги фавқулодда вазиятлар билан чегараланади”, деди Захарова.