Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Cobalt"да истеъмолга яроқсиз 82 кг гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

"Cobalt"да истеъмолга яроқсиз 82 кг гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Навоий вилояти Кармана туманида келиб чиқиши номаълум 82 кг гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат 8 май куни соат тахминан 17:40 ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Самарқанд” ЙПХ масканида аниқланган. Сҳолат 8 май куни соат тахминан 17:40 ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Самарқанд” ЙПХ масканида аниқланган. амарқанд—Навоий йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Cobalt тўхтатиб текширилганда, автомобиль юкхонасида тахминий оғирлиги 82 кг бўлган келиб чиқиши номаълум, тегишли ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган гўшт борлиги аниқланди.

Маҳсулотларни нима мақсадда, қаерга олиб кетаётгани ҳамда истеъмолга яроқлилик даражасига аниқлик киритиш учун белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилиб, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига қарашли ташхис марказига (лаборатория) олиб борилган.

Вилоят лабораториянинг 8 майдаги хулосасига кўра, тахминий оғирлиги 82 кг бўлган келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулоти истеъмолга яроқсиз деб топилди.

Киритилди: 20:46 14.05.2023. Ўқилди: 2199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!