Польша президенти Анжей Дуда украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларида машқ қилишни бошлашга чақирди.
Унинг фикрича, Украина Қуролли кучлари НАТО стандартларига жавоб беришни хоҳлайди ва шунинг учун F-16 қирувчиларидан фойдаланиши керак.
«Учувчиларни тайёрлаш Украина учун муҳим ва мутлақо зарур», деди Дуда CНН телеканалига берган интервьюсида.
CNN манбаларига кўра, айни дамда АҚШ украиналик учувчиларга Американинг турли ҳарбий самолётлари, жумладан, F-16 самолётларини бошқариши учун қанча вақт кетишини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Икки украиналик учувчи АҚШ ҳарбий базасида бўлиб, у ерда уларнинг маҳорати парвоз симуляторларида синовдан ўтказилмоқда.