Манҳэттен суди 34 ёшли ўзбекистонлик Сайфулло Саиповни 2017 йилги терактда айбдор деб топди.
2010 йилда грин-карта ютиш орқали АҚШга кетиш бахтига муяссар бўлган Ўзбекистон фуқароси, 2017 йилда Жанубий Манҳэттен туманида одамлар устига машинани ҳайдаган. Сўнгра машинадар тушиб "Аллоҳу Акбар" дея бақирганча қўлидаги қуроллардан пала-партиш тарзда атрофдагиларга ўқ узган. Натижада 8 киши ҳалок бўлиб кўплаб одамлар жароҳат олган. Эндиликда ушбу террорчи ўлимга ҳукм қилиниши мумкин.