Россия президенти Владимир Путин 30 декабргача болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган фильмларни давлат томонидан тўлиқ молиялаштиришни қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйишни топширди.
Шунингдек, у барча стратегик режалаштириш ҳужжатларида “маънавий-ахлоқий қадриятлар” тушунчасини бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, Путин болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш учун рақамли ва мултимедиа лойиҳаларига ҳар йили 3,9 миллиард рубл ажратишни топширди.
Путин, шунингдек, мактабларда ўз она юрти тарихини ўқитишда ягона ёндашувни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди.