Youtube каналида "Камерага олма! Протокол бекор бўлди, лекин МИБ жаримани тўлатмоқчи" номли видео пайдо бўлди.
МИБ эса бу ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар ИИББ,ЙҲХБнинг 05.05.2022 йилдаги 2207101967478-сонли қарорига асосан қарздор Махаматов Адҳамжон Оқилжон ўғлидан давлат фойдасига 540.000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 18.08.2022 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича шу куннинг ўзида ижро ишини юритиш тўғрисида қарор чиқарилган ва шу тўғрисида қарздорга СМС хабар орқали огоҳлантириш юборилган.
Мазкур огоҳлантиришдан сўнг, қарздор А.О.Махаматов давлат ижрочиси Ш.С.Саидов билан уяли телефон орқали боғланиб, мазкур ЙХХБнинг жарима суммаси қарор чиқарган орган томонидан бекор бўлганлиги сабабли, давлат ижрочиси ушбу ижро ҳужжатини дарҳол тамомлаш кераклигини айтган ҳамда ўзи эса муҳбир эканлиги, ушбу ЙХХБ томонидан қўлланилган жаримани ижтимоий тармоқларга чиқарганлигини билдирган.
Давлат ижрочиси ўз навбатида, мазкур жарима суммаси Тошкент шаҳар ИИББ, ЙХХБнинг қарорига асосан қўлланилганлиги, агарда ушбу жарима қарор чиқарган орган томонидан бекор қилинган бўлса, шу орган томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 3-бандига асосан ижросиз қайтариш тўғрисида қарор берилиши кераклиги тушунтирилган.
Бундан ташқари қарздор А.О.Махаматовга Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХБ томонидан юборилган 11.04.2022 йилги қарорига асосан давлат фойдасига 135.000 сўм жарима қўлланилганлиги тўғрисидаги бошқа бир қорори ҳам Мажбурий ижро бюроси иш юритувида мавжудлиги ва бу жарима бўйича ҳам туловни ўз вақтида амалга ошириши ёки қонуний бекор қилиб бериши кераклиги айтилган.
Бироқ қарздор шу куни саот 14:05 ларда Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими биносига келиб, давлат ижрочиси Ш.С.Саидовга узини “NAZORAT UZ” оммавий ахборот воситаларида ишлашлигини, мухбир эканлигини, жаримани бекор қилдириб беришини, агар бекор қилдириб беролмаса унда иш жойига камералар билан киритишини ва мухбир сифатида давлат ижрочисидан ҳолат бўйича тушунтириш олиши кераклигини айтган.
Бундан ташқари суҳбат чоғида У, Тошкент шаҳар ИИББ, ЙХХБнинг маъмурий амалиёт бўлимига борганлиги, у ердаги ходимлардан интервью олганлиги, улар эса ўз навбатида бу жарима бўйича давлат ижрочиси сўраётган (Қонуннинг 41-моддаси 3-бандига асосан) хатни беролмаслигини аксинча МИБга бориб, ЙХХБ органининг маъсул ходими томонидан жаримани бекор қилинганлиги тўғрисидаги хат билан ижро ҳужжатини давлат ижрочилари тамомлаши кераклигини айтиб ўтган.
Шундан сўнг давлат ижрочиси унга мухбир сифатида интервью олиш ва ҳамкорликда ишлаш учун келган бўлса, шаҳар бошқармасига учрашиш кераклигини тушунтирган. Бундан ташқари давлат ижрочиси фуқаро А.О.Махаматовга ижро ҳужжати бўйича қарздор эканлиги, мухбирлик фаолиятини шахсий манфатлари учун ишлатиш тўғри эмаслиги, агар фуқаро сифатида камерасиз кирса ижро ҳужжати бўйича тушунтириш беришини ва ушбу ижро ҳужжати фақатгина қарор чиқарган органнинг, ижро ҳужжатини ижро қилмасдан қайтариш тўғрисидаги хатига асосан тамомлаш мумкунлигини айтган.
Ҳозирда қарздор А.О.Махаматовга нисбатан қўлланилган Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХБнинг 05.05.2022 йилдаги 2207101967478-сонли қарори, Тошкент шаҳар ИИББ,ЙҲХБнинг 2022 йил 20 август кунги №27/14 МАБ сонли хатига асосан, Қонуннинг 41-моддаси 3-бандига асосан тамомланган.
Бироқ Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХБ томонидан юборилган 11.04.2022 йилги қарорига асосан давлат фойдасига 135.000 сўм жарима ва 6.750 сўм ижро йиғими ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича, қарздор А.О.Махаматов бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада жарима суммасини бугунги кунга қадар тўлашдан бўйин товлаб келмоқда.