БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россиянинг Винницага ҳужумини қоралади.
"Бош котиб Украинанинг марказий қисмидаги Винница шаҳрига амалга оширилган ракета ҳужумидан даҳшатга тушди, бунинг оқибатида камида 22 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бош котиб тинч аҳолига қилинган ҳар қандай ҳужумни қоралайди ва яна бир бор бундай қонунбузарликлар учун жавобгарликни талаб қилади”, дейилади БМТ Бош котибининг ўринбосари Фархан Хак томонидан эълон қилинган баёнотда.