Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистонда қанча хорижий фуқаролар ишлаётгани маълум қилинди

A A A
Қозоғистонда қанча хорижий фуқаролар ишлаётгани маълум қилинди

2022 йил 1 июнь ҳолатида Қозоғистонда жами 16 минг 424 хорижлик фуқаролар маҳаллий ижро оргонлари рухсати билан меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

«Казинформ» халқаро ахборот агентлиги Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга таяниб ушбу хабарни тарқатди.

Меҳнатга жалб қилинган хорижий мамлакатлар ишчиларнинг биринчи тоифаси раҳбарлар ва раҳбар ўринбосарлари, иккинчи тоифа тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари. Хорижий ишчиларнинг асосий қисми, яъни учинчи тоифадагилар мутахассислар, тўртинчи тоифа малакали ишчилар ҳисобланади. Шунингдек, мавсумий ишларга хориждан 1 минг 506 киши жалб қилинган.

Айни дамда Қозоғистонда 1 минг 762 та иш берувчи бор. Уларда 398 минг қозоғистонлик меҳнат қилади. Бу жами ишчилар сонининг 96 фоизини ташкил этади, дейилади хабарда.

Қозоғистонда ишлаётган меҳнат мигрантларининг энг кўпи Хитойдан келган, иккинчи ўринда Туркия фуқаролари. Меҳнат мигрантлари кўплиги бўйича Ўзбекистон учинчи ҳамда Ҳиндистон билан Буюк Британия тўртинчи ва бешинчи ўринни эгаллайди.

Киритилди: 16:20 24.06.2022. Ўқилди: 1804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!