Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Боёвут туман мактабгача таълим бўлимидан 15 нафар ишчи-ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди

A A A
Боёвут туман мактабгача таълим бўлимидан 15 нафар ишчи-ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди

Давлат ижрочилари томонидан ишга тиклаш, иш ҳақларини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судида Боёвут туман мактабгача таълим бўлими ҳисобидан меҳнат шартномаларини бузиб, 15 нафар ишчи-ходимнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермагани юзасидан киритилган даъво аризаси кўриб чиқилган.

Суд, Боёвут туман мактабгача таълим бўлимига 15 нафар ишчи-ходимнинг ўз вақтида тўланмаган жами 52 миллион 394 минг 270 сўмлик иш ҳақларини тўлаб бериш бўйича қарор чиқарган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Боёвут туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилган ва тарафлар огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор Боёвут туман мактабгача таълим бўлимидан 15 нафар ишчи-ходимнинг ўз вақтида тўланмаган жами 52 миллион 394 минг 270 сўмлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб олинган. Ходимларнинг иш ҳақлари банк пластик карталарига тўлиқ ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати тамомланган.

Киритилди: 21:50 23.03.2022. Ўқилди: 2350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!