Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлими иш юритувида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 24.09.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Тошкент туман ҳокимлигидан, ундирувчи Л.Нематуллаев фойдасига бузилган турар жой эвазига 3.895.526.038 сўм компенсация пуллари ундириб беришга оид ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича 07.10.2021 йил куни бўлим давлат ижрочилари томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Қарздорликни ундириш мақсадида Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Тошкент туман ҳокимлигидан, ундирувчи Л.Нематуллаев фойдасига 3.895.526.038 сўм компенсация пуллари тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
Шунинг асосида мазкур ижро ҳужжати тамомланган.