Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Таълим сифатини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта ислоҳотларни бошлаймиз" - Мирзиёев

A A A
"Таълим сифатини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта ислоҳотларни бошлаймиз" - Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари ўқитиш методикаси, дарсликлар, партадан тортиб, биносигача тўлиқ қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. Муаллимларга муносиб шароитлар яратилади, уларнинг билим ва малакаси, дарс ўтишига талаб ҳам тубдан кучайтирилади.

"Барча даражадаги ҳокимлар бир нарсани чуқур англаб етиши керак - бугундан “ҳокимларнинг мактабга эътибор қилиш беш йиллиги” бошланади", деди Президент.

Туман, вилоят ва республика даражасида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилади.

"Республика кенгашига шахсан ўзим раҳбарлик қиламан. Туман ва вилоят кенгашларига эса ҳокимлар бош бўлади.

Нима учун, кенгашлар қиляпмиз? Чунки бу ишларни, албатта халқимиз билан, кенг жамоатчилик билан кенгашиб, уларнинг фикрлари асосида амалга оширамиз. Ҳар бир янгиликни ўқитувчилар, мутахассислар, ота-оналар билан бамаслаҳат киритамиз", деди Президент.

Киритилди: 17:45 28.01.2022. Ўқилди: 2258 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!