Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Навальний ўзининг террорчилар рўйхатига киритилганига қандай жавоб берди?

A A A
Навальний ўзининг террорчилар рўйхатига киритилганига қандай жавоб берди?

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг "Instagram"даги саҳифасида сиёсатчи ўзининг «Росфинмониторинг» томонидан террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилганини изоҳлаган пост пайдо бўлди.

«Янгилик ҳақида хабар беришди: энди мен бутунлай террорчиман. Яъни кечаги кундан бошлаб расман террорчилар рўйхатига киритилдим. Умуман ҳайрон қолмадим. Нима учунлигини биласизми? Чунки кеча ва ундан олдинги кунлари губернатор Қодировнинг қўл остидагилар Нижний Новгородда федерал судьянинг хотинини қорда ялангаёқ судраб, ўғирлаб кетганини ўқиб, ҳайрон қолгандим…

Ва буларнинг барчасини «жин урсин, бунақаси бўлиши мумкин эмас», дея ўқидим. Шу жумладан, мен судьяга "сиз жиноят ҳуқуқини бутунлай буздингиз", деганим учун айни вақтда менга нисбатан жиноят иши судга оширилмоқда. Шунчаки гапирганман, ҳеч кимни ўғирламадим, қорда судрамадим. Лекин — жиноят иши», — дейилади постда.

Навальнийнинг қўшимча қилишича, Россиядаги мавжуд ҳокимият тизимида фақат «террорчилар» бўлиши мумкин. «Ҳайрон қоладиган нарса йўқ», — дейди у.

Аввалроқ, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний террорчилар ва экстремистлар реестрига киритилгани ҳақида хабар берган эдик.

Навальний билан бирга, унинг шериклари — Любов Собол, Георгий Албуров, Вячеслав Гимади, Руслан Шаведдинов ва Лилия Чанишева ҳам реестрдан жой олган. Таъкидланишича, реестрга киритилган шахсларнинг банклардаги ҳисоб рақамлари «музлатилади».

Киритилди: 19:40 27.01.2022. Ўқилди: 2252 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!