Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижондаги ўнинчи давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди

A A A
Андижондаги ўнинчи давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди

Избоскан туман давлат хизматлари марказига жорий йилнинг саккиз ойи давомида юридик ва жисмоний шахслардан 20 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 18 мингга яқини ижобий ҳал этилган. Аризаларнинг 659 таси рад этилган бўлиб, қолганлари айни пайтда ваколатли идоралар томонидан кўриб чиқиш жараёнида.

Фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатларнинг асосий қисми болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенция таъминоти тизимига хисобга олиш, Кадастр паспортини шакиллантириш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйҳатдан ўтказиш, Пенция ва нафақа ҳақида маълумотнома олиш каби хизматларни ташкил этмоқда.

Қайд этиш лозим, янги хизматларнинг жорий этилиши натижасида аҳолининг Давлат хизматлари марказига ташрифи сони ҳам ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошди. Бироқ бинонинг эски ҳолати ва мавжуд шароитлар ўз навбатида сифатли хизмат кўрсатишга йўл қўймас эди. Бу эса жиддий муаммоларни келтириб чиқараётган эди.

Марказ биноси ўтган йил бир йил давомида давлатимиз раҳбарининг Давлат хизматлари марказлари биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш бўйича қабул қилган қарорига асосан туман ҳокимлигининг молиявий кўмагида замонавий талаблар миллий андозалар асосида қуриб битказилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида ушбу мўжаз бинонинг фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди.

Унда сўзга чиққан Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Бозаров, Бош Вазир қабулхонасининг вилоятдаги вакили Асрорбек Араббоев ҳамда Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоиловлар сўзга чиқиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар ва уларнинг сифати ҳақида фикр ва муносабатларини билдирдилар.

Ўзига хос, замонавий кўринишга, барча шароитларга эга Марказ зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларга 160 га яқин давлат хизматлари кўрсатилади. Марказда бир вақтнинг ўзида 10 нафар, бир кунда 200 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Замонавий тарзда жиҳозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, инвесторлар хонаси мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилади. Мавжуд мониторлар орқали намойиш этилаётган давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Қайд этиш лозим, ушбу марказ вилоятда фойдаланишга топширилган ўнинчи давлат хизматлари маркази ҳисобланади.

ДХА вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

Киритилди: 17:17 08.09.2021. Ўқилди: 2265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!