Коронавирус эпидемияси тарқалиши сабабли Хитой иқтисодиёти учун ҳақиқий синовлар иккинчи чоракда бошланади, деди "Тайхэ" таҳлил марказининг тадқиқотчиси Чжан Цзяжуй Риа Новостига.
– Биз Фарғонага автомашинада келдик, – дейди хитойлик тиббиёт эксперти Ли Зонгфанг (Li Zhongfang). – Шунга алоҳида эътибор бердикки, ҳудудларда карантин постлари ташкил этилган, кўчаларда одамларни учратмадик.
Америкалик сиёсатчиларнинг Хитойнинг CОВИД-19 эпидемияси бошланишига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларида сиёсий ўйин бор. Америка Қўшма Штатларида бу йил президент сайловлари яқинлашмоқда, шу сабабли сиёсатчилар сайловчилар эътиборини жалб қилишни ва уларнинг қўллаб-қувватлашига эришишни мўлжаллашяпти.
Хитойнинг Хубей вилояти, Ухан шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимида ишлаган шифокор йигит ўзи билан бирга икки ой ишлаган ҳамширанинг қўлини сўради. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.
Ухан вирусология институти лабораторияси бошлиғи, профессор Юань Чжимин Хитой давлат телевидениесига берган интервьюсида коронавирусининг сунъий равишда яратилиши ҳақидаги даъволарга изоҳ берди. Бу ҳақда Channel NewsAsia ёзмоқда.
Коронавирус инфекциясининг тарқалишида асосий айбдор ҳудуд саналган Хитойнинг Ухан ҳудуди кам хавфли ҳудуд деб эълон қилинди.
АҚШ разведка идоралари Ухандаги Хитой лабораториясидан янги коронавирус дунё бўйлаб тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни текширмоқда. Америка телеканалларига кўра, таҳлилчилар тасодиф версиясига мойил ва вирус сунъий равишда ёки махсус тарқатилганлигига шубҳа қилишади. Бироқ, Президент Трамп, Хитой инфекция ҳақидаги барча маълумотларни ошкор қилмаганини айтди.
Президент Дональд Трамп эса АҚШ коронавирус Ухань шаҳридаги лабораторияда ишлаб чиқилганини аниқлашга ҳаракат қилаётганини таъкидлаганди.
2020 йилнинг биринчи чорагида Хитойнинг ташқи савдо айланмаси 6,4%га камайган. Ишсизлик даражаси 5,9%ни ташкил этди.
Президентимиз ташаббуси билан хитойлик шифокорлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат 15 кишилик гуруҳ мамлакатимизга ташриф буюрди. Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ амалга оширилди. Хитойлик мутахассислар мамлакатимизда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда юртимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади.
Карантинни бузганлар қаерда қандай жазоланади?
15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ коронавирус билан курашда ўзбек халқига ёрдам беради.