Коронавирус инфекциясининг тарқалишида асосий айбдор ҳудуд саналган Хитойнинг Ухан ҳудуди кам хавфли ҳудуд деб эълон қилинди. 18 апрель, шанба куни шаҳарнинг янги ҳолати Хубей провинциясида CОВИД-19 тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича штабга асосланади, деб ёзади РИА Новости.
"Уханнинг барча шаҳарларида хавф даражаси паст, провинцияда ўртача ёки юқори хавфга эга бўлган шаҳарлар ёки туманлар йўқ", дейилади ҳисоботда.