Америкалик сиёсатчиларнинг Хитойнинг CОВИД-19 эпидемияси бошланишига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларида сиёсий ўйин бор. Америка Қўшма Штатларида бу йил президент сайловлари яқинлашмоқда, шу сабабли сиёсатчилар сайловчилар эътиборини жалб қилишни ва уларнинг қўллаб-қувватлашига эришишни мўлжаллашяпти. Бу ҳақда Хитойнинг халқаро "CGTN" телеканалининг мухбири Сян Чжуннань "60 дақиқа" эфирида Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг ушбу масала бўйича позициясини изоҳлаб берди.
"Ғарбнинг ҳужумларига жавоб қайтарилди. Америкаликлар далилларни ва илм-фанни ҳурмат қилишлари керак, улар душмани Хитой эмас, балки вирус эканлигини тушунишлари лозим", дея қўшимча қилди у.
Мухбирнинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда америкаликлар эпидемияга қарши курашга куч сарфлашлари, халқаро ҳамкорликни кучайтиришлари ва Хитойга ҳужум қилмасликлари ҳамда бунга жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари керак.
Журналист коронавирусни лабораторияда яратиш мумкин эмаслигини таъкидлади. Буни АҚШнинг бош эпидемиологи ҳам исботлаган. Бундан ташқари, ҳозир ушбу вируснинг Хитойдан келиб чиққанлиги тўғрисида илмий далиллар йўқ, дея таъкидлади у.