Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ухан лабораториясининг изи қаёққа олиб боради?

A A A
Ухан лабораториясининг изи қаёққа олиб боради?

АҚШ разведка идоралари Ухандаги Хитой лабораториясидан янги коронавирус дунё бўйлаб тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни текширмоқда. Америка телеканалларига кўра, таҳлилчилар тасодиф версиясига мойил ва вирус сунъий равишда ёки махсус тарқатилганлигига шубҳа қилишади. Бироқ, Президент Трамп, Хитой инфекция ҳақидаги барча маълумотларни ошкор қилмаганини айтди.

Бу ҳафта тергов учун туртки бўлди “Вашингтон Пост” нашри. Мақолада айтилишича, икки йил олдин америкалик дипломатлар Ухан лабораториясининг хавфсизлигидан шубҳа билдиришган, нашрга кўра, улар айнан коронавируслар гуруҳини ўрганишаётган эди.

АҚШ иттифоқчилари бундай баёнотлардан эҳтиёт бўлишади, аммо Хитой уларнинг ҳам саволларига жавоб беришига тўғри келади.

Доминик Рааб, Буюк Британия ташқи ишлар вазири:

"Ўйлайманки, жуда чуқур таҳлил, сабоқлар чиқариш, шунингдек, авж олишнинг бошланғич сабабларини ўрганиш керак. Биз учун бошқа йўл йўқ. Илм-фан бу фаолиятни бошқариши керак. Мен илгари ҳам айганимдек, юқумли касаллик қандай бошланганини ва қандай қилиб уни олдини олиш ҳақида келажакда биз дунёдаги шериклар билан, шу жумладан, ЖССТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда бўламиз".

Шу каби саволларни кўплаб Европа давлатлари раҳбарлари берадилар; масалан, Франция президенти "Файненшнл таймс" газетасига ўз шубҳаларини билдирди.

Хитой эса лабораториядан вирус чиқишининг ҳатто тасодифий бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмоқда. Ғарб журналистларининг маълумотларини туҳмат деб атаяпти.

Чжао Лицзянь, Ташқи ишлар вазирлиги вакили:

"Янги коронавируснинг келиб чиқиши ва тарқалиш йўллари бўйича Хитойнинг позицияси аниқ: биз бу фақат илмий масала олимлар ва тажрибали шифокорларнинг профессионал ёндашувини талаб қиламиз. ЖССТ раҳбари вируснинг лаборатория келиб чиқиши далиллари йўқлигини бир неча бор таъкидлади".

Бундан ташқари, Хитойнинг Россиядаги элчисининг сўзларига кўра, янги коронавирус Уханда келиб чиқмаган, у ерга бошқа жойдан келган.

Шу асосда, Уханнинг ўзида статистика янгиланмоқда, эпидемиянинг дастлабки кунларида, янги ҳолатлар кўпайганлиги сабабли аниқ рўйхатга олиш қийин бўлган. Янгиланган маълумотларга кўра, шаҳарда 50300 дан ортиқ одам вирус юқтирган ва ўлим сони 3860 дан ошган.

Манба: azon.uz

Киритилди: 18:53 18.04.2020. Ўқилди: 5757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар