Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус Уханда икки ёшнинг бахтига сабабчи бўлди

A A A
Коронавирус Уханда икки ёшнинг бахтига сабабчи бўлди

Хитойнинг Хубей вилояти, Ухан шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимида ишлаган шифокор йигит ўзи билан бирга икки ой ишлаган ҳамширанинг қўлини сўради. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.

22 ёшли Ху Чжиминь бир даста гул билан тиз чўкиб, ўз ҳамкасби Цзэн Ининга турмуш қуришни таклиф қилди. Бу воқеа 15 апрель коронавирусга чалинган беморлар учун махсус қурилган Лэйшэньшань касалхонасининг ёпилиш кунида содир бўлди.

"Сизни яхши кўраман. Менга турмушга чиқасизми?" — деди Чжиминь севгилисига касалхонанинг бошқа ходимлари олдида. Аввалига Инин ҳайрон қолди, кейин рози бўлди.

Чжиминнинг айтишича, у коронавирус билан касалланган беморларни қутқариш учун туну кун ишлаётган ҳамкасбига кўнгил қўйган. Икки ой давомида улар беморларнинг ҳаёти учун елкама-елка курашишди ва эпидемия пайтида барча қийинчиликларни енгиб ўтишди.

Киритилди: 15:10 20.04.2020. Ўқилди: 3017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар