Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Коронавирус: Хитой иқтисодиёти қанчага пасайди?

Коронавирус: Хитой иқтисодиёти қанчага пасайди?

Хитой ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2020 йилнинг биринчи чорагида 6,8 фоизга камайиб, 20,65 трлн юан (2,92 трлн АҚШ доллари)ни ташкил қилди, дея хабар бермоқда Хитой Давлат статистика бошқармаси.

Жума куни эълон қилинган янги маълумотларга кўра, коронавирус пандемияси туфайли Хитой иқтисодиётида жорий йилнинг биринчи чорагида пасайиши кузатилмоқда. Саноат секторида, чакана ва асосий инвестицияларда пасайиш кузатилди. Жорий йилнинг дастлабки икки ойида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 13,5%га, чакана савдо 20,5%га, асосий капиталга киритилган инвестициялар 16,1%га камайди.

2020 йилнинг биринчи чорагида Хитойнинг ташқи савдо айланмаси 6,4%га камайган. Ишсизлик даражаси 5,9%ни ташкил этди.


 

Киритилди: 20:39 17.04.2020. Ўқилди: 3429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!