Мукормикоз ёки “қора моғор” қўзиқорин инфекциясидан келиб чиққан асоратдир. Касаллик атроф-муҳитдаги қўзиқорин споралари билан алоқада бўлганларда ёки қўзиқорин кесиш, чизиш ёки куйиш орқали терига киргандан кейин ривожланиши мумкин.
Прогнозларга кўра, Ҳиндистоннинг шарқий штатларида 25 май куни кучли ёғингарчилик бошланади. Бу эса сув тошқинларини келтириб чиқариши мумкин.
Ҳиндистонда коронавирус ҳолати 25 млндан ошди, даҳшатли сиклон ҳам вирус тарқалишини оширди.
Unisef маълумотларига кўра, мамлакатлар гуруҳи биргаликда ўз аҳолисини эмлаш мажбуриятини бажараётганда тахминан 153 миллион дозани хайрия қилиши мумкин.
Ҳиндистон ўлим кўрсаткичи бўйича дунё мамлакатлари орасида энг юқори поғонада туради.
Коронавирус ҳам одамлар каби мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга, деди Ҳиндистоннинг Уттараханд штати собиқ бош вазири Тривендра Сингх Раван.
Биҳар ва Уттар-Прадеш штатлари чегараси яқинида Ганга қиғоқларида тахминан 40 жасад топилган.
Ҳиндистонлик шифокорлар сигир гўнгидан коронавирусга "даво" сифатида фойдаланишдан огоҳлантирмоқда. Шифокорлар нажасни ишлатиб, одамлар бошқа юқумли вирусларни юқтириш хавфи борлигидан огоҳлантирмоқдалар.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда топилган коронавируснинг B. 1.617 вариантини "қўрқинчли" деб таснифлади, деб хабар берди Deutsche Welle.
Ҳиндистонда коронавирусдан даволанаётган ва тузалган беморлар орасида "қора моғор" (мукормикоз) эпидемияси қайд этилди. Бу ҳақда ББC хабар бермоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 157 миллион 289 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 277 мингдан зиёд киши вафот этган (09.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:43 ҳолатига кўра).
Мукоромикоз кам учровчи касаллик бўлиб, у билан касалланганларда бурун битиши ва бурундан қон кетиш; кўз шишиши ва унда оғриқ; қовоқлар осилиши; кўришдаги муаммолар ва кўриш қобилиятини йўқотиш каби симптомлар кузатилади.