Ҳиндистон метеорология департаменти мамлакатнинг шарқий минтақаларига “Ясс” номли янги циклон таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирди. Ҳозирда у Бенгал кўрфазида кучаймоқда.
“Эҳтимол, циклон кейинги 72 соат ичида аста-секин бўронга айланиб кетиши мумкин”, – дейилади хабарда.
Прогнозларга кўра, Ҳиндистоннинг шарқий штатларида 25 май куни кучли ёғингарчилик бошланади. Бу эса сув тошқинларини келтириб чиқариши мумкин. Ўтган ҳафта охирида Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоғига кучли Тауктае тропик тциклони урилди. Табиий офат натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва давлатга катта иқтисодий зарар етди.