Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирус ҳам одамлар сингари яшашга ҳақли

Коронавирус ҳам одамлар сингари яшашга ҳақли

Коронавирус ҳам одамлар каби мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга, деди Ҳиндистоннинг Уттараханд штати собиқ бош вазири Тривендра Сингх Раван. 

"SARS-СоV-2 вируси ҳам жонзотдир, у ҳам яшаш ҳуқуқига эга. Одамлар уни ўлдирмоқчи бўлганида у мутацияни давом эттиради", деб айтган Раван.

Собиқ бош вазирнинг баёноти нафақат ижтимоий тармоқларда, балки Ҳиндистондаги сиёсий доираларда ҳам шафқатсиз реакцияга сабаб бўлди.

Шунингдек, Уттараханд Конгресси вице-президенти Сурякант Дасмана бу гапни аҳмоқлик ва бемаънилик деб атаб, Раванни хушини йўқотганликда айблади.

Шуниси эътиборлики, собиқ бош вазирда бундай баёнoт олдин ҳам бўлган.

У илгари сигир кислород билан нафас оладиган ва чиқарадиган ягона ҳайвон эканлигини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда СОВИД-19 билан касалланганларнинг умумий сони 24,04 миллиондан ошган.

 

Киритилди: 22:55 15.05.2021. Ўқилди: 3405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!