Сўнгги 7 кунда, 27 апрелдан ташқари, ҳар куни беморлар сони бўйича рекорд қўйилди. Коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари бир суткада 3 293 дан 201 187 тагача ўсди.
Ёнғин COVID-19 билан касалланганлар бўлимда бошланган, бир соат ичида бартараф этилган. Маҳаллий аҳоли ва ўт ўчирувчилар томонидан 50 га яқин бемор қутқарилган.
Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси маълумотларига кўра, "Спутник V" коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи партияси Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрига етиб келди.
Италияда Леонардо да Винчи номидаги Рим-Фьюмичино халқаро аэропортида мутахассислар биноларни санитаризация қилиш бўйича операция ўтказдилар. Бунга Ҳиндистондан Римга келган 23 йўловчига коронавирус ташхиси қўйилгандан сўнг қарор қилинди, деб хабар беради Euronews.
“Ўринлар сонини мингтага ҳам етказиш мумкин, бироқ кислород захираси чекланган”, – дейди масжид бошқаруви қўмитаси аъзоси Ашфақ Малик Тандалжа.
COVID-19 цунамиси остида эзилаётган Ҳиндистонда салбий рақамлар ўсишда давом этмоқда.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда коронавируснинг кенг кўламда тарқалишига нима сабаб бўлганини айтди. Бу оммавий йиғилишлар, эмлашнинг паст даражаси ва вируснинг кўпроқ юқумли турлари тарқалишидир.
Якшанба куни 354000 дан ортиқ янги ҳолатлар ва 2800 ўлим қайт этган Ҳиндистонга, дунё миқёсидаги касалланишлар сонининг ярми тўғри келади.
Жаҳон миқёсидаги ҳарбий харажатлар ўтган йили 1981 миллиард долларга кўтарилиб, 2019 йилга нисбатан 2,6 % га ўсди, дея хабар беради бугун Стокголм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институти.
Ҳиндистонда коронавирусдан ўлганлар сони 200 мингга яқинлашди, сешанба куни эса 2771 нафар бемор CОVID-19дан вафот этди. Сўнгги 24 соат ичида Ҳиндистон 323 144 янги касалликни қайд этди, бу кечаги антирекорддан (352 991) бироз пастроқ.
Расмий статистик маълумотларга асосан, ҳозирда касалланиш ҳолатларнинг умумий сони деярли 17 млнга, ўлимлар сони эса 192 мингга етган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, шифохонада 200 дан ортиқ одам оғир аҳволда ва кислород билан таъминланиш деярли тугаган.