Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Беморлар кўр бўлиб қолмоқда": Ҳиндистонда тарқалган янги эпидемия – "қора моғор" қандай касаллик?

"Беморлар кўр бўлиб қолмоқда": Ҳиндистонда тарқалган янги эпидемия – "қора моғор" қандай касаллик?

Ҳиндистонда коронавирусдан даволанаётган ва тузалган беморлар орасида "қора моғор" (мукормикоз) эпидемияси қайд этилди. Бу ҳақда ББC хабар бермоқда.

Мукормикоз нима?

Мукормикоз - бу одатда тупроқда, ўсимликларда, гўнгда ва чириган мева ва сабзавотларда учрайдиган шиллиқ моғор таъсиридан келиб чиққан жуда кам учрайдиган ҳолат.

Бу мия ва ўпкаларга таъсир қилади ҳамда диабет касаллиги ёки иммунитет танқислиги кучли одамлар, масалан, саратон касаллиги ёки ОИВ / ОИТС билан касалланган одамлар учун хавфли бўлиши мумкин.

Ҳиндистонлик шифокорлар мукормикоз стероидларни қўллаш натижасида юзага келиши мумкин, деб ҳисоблашади. Стероидлар одатда аҳволи оғир бўлган ковид беморларининг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлланилади.

Стероидлар коронавирус туфайли келиб чиққан ўпка яллиғланишини камайтиради ва организмнинг иммун тизими коронавирусга қарши ўта хавфли ҳолатга тушганда юзага келадиган баъзи зарарларнинг олдини олишга ёрдам беради. Aммо ўз навбатида иммунитетни пасайтиради ва қандли диабетга чалинган ҳамда чалинмаган беморларда қондаги қанд миқдорини оширади.

Иммунитетнинг пасайиши бу мукормикоз ҳолатларини қўзғатиши мумкин.

Бугунги кунга қадар "қора моғор"ни 100 дан ортиқ юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Уларнинг барчаси Ҳиндистоннинг Гужарат штатида. Бир нечта беморлар шу сабабли кўр бўлиб қолди.

Киритилди: 13:19 10.05.2021. Ўқилди: 5987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!