АҚШ президенти сайловлари расмий натижалари ҳали эълон қилинмади. Бироқ 7 ноябрда АҚШнинг етакчи оммавий ахборот воситалари Демократик партия номзоди Жо Байденни сайловлар ғолиби деб эълон қилган.
Собиқ СССР раҳбари Михаил Горбачёвнинг фикрига кўра, Жо Байден АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани беш йилга узайтириш имконияти пайдо бўлган.
Америка оммавий ахборот воситаларида чиққан Дональд Трампнинг президентлик сайловларида мағлубиятга учраганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг АҚШ раҳбарининг бир неча собиқ ёрдамчилари мамлакатнинг биринчи хоними ажрашиш ниятида эканлигини эълон қилишди, деб хабар бермоқда “Daily Mail”.
Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байденни сайлангани билан табриклади, амалдаги Америка раҳбари Дональд Трампга эса Исроил билан дўстона муносабатлари учун миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳам Жо Байденни АҚШдаги президент сайловларида қозонган ғалабаси билан табриклади.
Ўзини президентлик сайловида ғолиб деб эълон қилган демократ Жо Байден АҚШнинг дунёда етакчи бўлишига эришишга ваъда берди.
Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор ўзини тута олмаслик ва вақтдан олдин ноўрин баёнотлар беришни истамаслигини таъкидлаган ҳолда демократлар номзоди Жо Байденни АҚШ президентлиги сайловидаги ғалабаси билан ҳали табрикламаслигини маълум қилди.
Вашингтондаги Оқ уй ташқарисида фуқаролар Жо Байденнинг ғалабасини нишонлаш учун йиғилишмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклади ва янги коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш муҳимлигини таъкидлади.
АҚШнинг 46 президентига айланган Жо Байден миллатга мурожаат қилди.
Канада бош вазири Жастин Трюдо президентликка номзод Жо Байден ва вице-президентликка номзод Камала Харрисни АҚШдаги сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклади.
Демократлар партиясидан номзод Жо Байден твиттердаги микроблогида сайловларда ғалаба қозонганини айтиб, ўзини АҚШ Президенти деб эълон қилди.