Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаньяху Байденни ғалаба билан табриклаб, Трампга миннатдорчилик билдирди

A A A
Нетаньяху Байденни ғалаба билан табриклаб, Трампга миннатдорчилик билдирди

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байденни сайлангани билан табриклади, амалдаги Америка раҳбари Дональд Трампга эса Исроил билан дўстона муносабатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, "Қўшма Штатлар ва Исроил ўртасидаги махсус иттифоқни янада мустаҳкамлаш" учун ҳамкорлик қилишига умид билдирди.

"Исроил давлатига ва шахсан менга кўрсатган дўстлигингиз, Қуддус ва Голанни тан олганингиз, Эронга қарши бўлганингиз, тарихий тинчлик келишувлари ҳамда АҚШ-Исроил иттифоқини мисли кўрилмаган баландликка кўтарганингиз учун ташаккур сизга, (АҚШ Президенти) Дональд Трамп!" - деб ёзган Исроил бош вазири.

 

 

Киритилди: 20:59 08.11.2020. Ўқилди: 2073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда