Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

ЖССТ раҳбари Байденни ғалаба билан табриклади

A A A
ЖССТ раҳбари Байденни ғалаба билан табриклади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклади ва янги коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш муҳимлигини таъкидлади.

“АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден ва вийе-президенти Камала Харрисни табриклайман. ЖССТдаги ҳамкасбларим ва мен сиз ҳамда жамоангиз билан ишлашни орзиқиб кутамиз. CОVID-19 пандемияси каби инқирозлар ҳаёт ва тирикчиликни ҳимоя қилишда глобал ҳамжиҳатликнинг муҳимлигини талаб этади”, - деб ёзган Гебрейесус ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Киритилди: 17:44 08.11.2020. Ўқилди: 1883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар