Америка оммавий ахборот воситаларида чиққан Дональд Трампнинг президентлик сайловларида мағлубиятга учраганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг АҚШ раҳбарининг бир неча собиқ ёрдамчилари мамлакатнинг биринчи хоними ажрашиш ниятида эканлигини эълон қилишди, деб хабар бермоқда “Daily Mail”.
Жумладан, Стефани Волкоффнинг маълум қилишича, Дональд ва Мелания ўртасидаги 15 йиллик турмуш шунчаки, никоҳ шартномаси бўлган, чунки улар алоҳида хоналарда яшашган.
"Мелания Трамп ишдан кетгунига қадар ҳар бир дақиқани санамоқда ва у ажрашиши мумкин", дейди Волкофф.
Унинг сўзларига кўра, Мелания бу қадамни илгарироқ қўймоқчи бўлган, аммо обрўси пасайиши, бунинг натижасида эса сиёсий очколарини йўқотиши мумкин бўлган Трампнинг қасосидан қўрққан.
Меланиянинг ўзи ҳеч қачон матбуотда эри ҳақида ёмон гапирмаган. Бироқ, журналистлар Трамп Мелания уни танқид қила олмайдиган никоҳ шартномаси тузганлигини истисно қилишмаяпти. Зеро, Трамп бундай ҳаракатни илгарироқ собиқ рафиқаси Марла Мейплзга нисбатан амалга оширган эди.