Вашингтондаги Оқ уй ташқарисида фуқаролар Жо Байденнинг ғалабасини нишонлаш учун йиғилишмоқда.
Видео ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан эълон қилинмоқда.
Таъкидланишича, нишонлаш учун келаётган аҳоли сони тобора ортиб бормоқда.
Хабарларга кўра, одамлар Оқ уй ёнига қўлларида “Байден-2020”, дея қайд этилган байроқлар ҳамда "Сен ишдан бўшатилдинг", деган ёзувларга эга плакатлар кўтариб келишмоқда.