Канада бош вазири Жастин Трюдо президентликка номзод Жо Байден ва вице-президентликка номзод Камала Харрисни АҚШдаги сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклади.
Бу ҳақда у ўзининг твиттерида ёзди.
“Жо Байден ва Камала Харрисни табриклайман. Мамлакатларимиз яқин дўстлар, шериклар ва иттифоқдошлардир. Бизнинг дунё саҳнасида ноёб деб ҳисобланадиган муносабатларимиз бор. Мен биргаликда ишлаш имкониятини кутмоқдаман", дейилади хабарда.