Экология бош бошқармаси ходимлари воқеа жойига бориб, қушнинг ҳолатини текширган. Шундан сўнг укки белгиланган тартибда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Ишчи гуруҳ Тошкент ИЭСдаги фильтрлаш тизимларини модернизация қилиш ва атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтириш чоралари юзасидан тавсиялар берди.
Қабул 10 августдан 10 сентябргача давом этади.
Йўл-таъмирлаш ишлари муносабати билан 6 август соат 23:00 дан 10 август соат 08:00 гача Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Бунёдкор шоҳ кўчасидан Арнасой кўчасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилган.
Суд ҳужжатига кўра, қурилиш объектида 6 млрд 177 млн сўмлик ишлар яроқсиз бажарилган ва 1,2 млрд сўмлик иш амалда бажарилмаган ҳолда қўшиб ёзилган.
Тошкент шаҳрида вояга етмаган беморга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли стоматолог йигитга жазо тайинланди.
“Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–279-сон, 27.07.2026 й.) қабул қилинди.
26 июль соат 08:00 дан 28 июль соат 18:00 гача Мирзо-Улуғбек туманидаги Қори Ниёзий ва Ниёзбек йўли кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати қисман чекланади.
Соат 14:30 ҳолатига кўра, Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 250 нафар истеъмолчи вақтинча электр таъминотисиз қолган.
Ҳукумат қарори (369-сон, 07.07.2026 й.) билан “Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги адабий-маданий алоқаларни ривожлантиришга бағишланган нашрларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Қурилиш майдонлари атрофида микроиқлим яратиш тизимлари, сув пуркагич ва дозаторлар ўрнатиш режалаштирилган. Бу чоралар ҳавога тарқаладиган чанг миқдорини камайтиришга хизмат қилади.