26 июль соат 08:00 дан 28 июль соат 18:00 гача Мирзо-Улуғбек туманидаги Қори Ниёзий ва Ниёзбек йўли кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати қисман чекланади.
Бу иссиқлик тармоқларини янгилаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ, деб хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.
Унга кўра, ҳайдовчилар учун айланма йўллар ташкил этилади, ишлар икки сменада олиб борилади.