Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“7,4 млрд сўм талон-торож қилинган” — Тошкентда ўпирилиб тушган йўл ўтказгич иши бўйича ҳукм ўқилди

“7,4 млрд сўм талон-торож қилинган” — Тошкентда ўпирилиб тушган йўл ўтказгич иши бўйича ҳукм ўқилди



12 март куни Мирзо Улуғбек туманидаги йўл ўтказгичнинг бир қисми ўпирилиб тушганди. Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилиб, 6 киши жиноий жазога тортилди.

Суд ҳужжатига кўра, қурилиш объектида 6 млрд 177 млн сўмлик ишлар яроқсиз бажарилган ва 1,2 млрд сўмлик иш амалда бажарилмаган ҳолда қўшиб ёзилган.

Судланувчилар мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-моддаси) ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖК 167-моддаси) жиноятларида айбли деб топилди. Уларга 1 йил моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 116,2 млн сўмдан жарима жазоси тайинланди.

Бош прокуратура депозит ҳисоб рақамига қўйилган 7 млрд 377 млн сўм пул давлат фойдасига ўтказилган.
Киритилди: 18:31 04.08.2026. Ўқилди: 2663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!