13 февраль куни тахминан соат 13:00 ларда Миробод тумани Саракул кўчаси 1-уйда жойлашган Миробод касб-ҳунар коллежи ўқувчилари коллеж ҳудудига “Каптива” русумли автомашинани ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб кирган.
Бугун, 19-февраль куни соат 14.34 да 101 рақамига Учтепа тумани, Нашриёт кўчасидаги турар-жойда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин бартараф этилди.
Республикамизда инсон манфаати, қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун. Шу боис ҳатто мавжуд қонунларга бўйсунмай жазога маҳкум этилганларни ижтимоий муҳофаза қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Mirzo Ulugbek Business City қуриладиган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг уйлари уларнинг розилигисиз бузилмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 18 февраль куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятида ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
Таниқли актёр Муҳаммадисо Абдулҳайиров Тошкентдаги фаст-фудларнинг бирида тўполон кўтарган.
Ўзбек шоу-бизнесидаги юлдузли жуфтликлардан бири Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева тўй либослари салони рекламасида суратга тушди. Машҳурларнинг келин-куёв образидаги фотолари мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган пресс-анжуманда 2019 йилда Юнусобод туманида қурилаётган ерости метросининг иккита бекати, Яшнобод ерусти метро йўналишида 12 та бекат ишга тушишини маълум қилинди.
Тошкент вилоятида эркак 1500 АҚШ доллари эвазига ўз аёлининг ўлимини ташкиллаштирмоқчи бўлди.
Ўзбекистон ҳукумати “Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисобини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, деб хабар қилди LexUZ.
Тошкент ташқи кўринишини тартибга солиш вақти келди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Паркентнинг Сўқоқ қишлоғида яшовчи Дилшод Н. ўзи кўнгил қўйгани Дилсора Р.нинг бошқа йигитга унаштирилиши ортидан қизни ва унинг бўлажак турмуш ўртоғини пичоқлади. Қиз вафот этган.
Тошкентдаги “Azia.uz” супермаркети мутасаддиларининг шикояти юзасидан таниқли исломшунос Мубашшир Аҳмадга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилгани, “иш” судда кўрилиш арафасида экани ҳақида хабар берган эдик. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддаси (“туҳмат”) билан айбланиб, судга оширилган маъмурий иш бугун ниҳоясига етди.