Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан тумандаги қандолат ишлаб чиқариш цехларининг бирида ўтказилган текширишда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши оқибатида давлат манфаатларига 116 миллион 900 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланади. Бу ҳақда "aniq.uz"нинг ишончли манбаси хабар берди.
Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида 15 ёшли қизнинг қотили айбига иқрор бўлди, деб хабар қилди “Nuz.uz”.
«Севги изтироби» сериалидаги Камол образи орқали ўзбек томошабинларига яхши таниш машҳур турк актёри Бурак Ўзчивит Тошкентга келди. У «Зўр Тв» телеканалида бир нечта кўрсатувларда иштирок этди, ўзбекистонлик санъаткорлар билан мулоқот қилди.
2018 йил 20 май куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 17 май куни номаълум аёл Феруза даҳасидаги пойафзал таъмирлаш устахонасида фуқаро С.З.(исмли аёл)ни алдаш йўли билан ундан 1 200 000 сўм пулини олиб, гаров сифатида 5 турдаги сариқ металлдан ясалган буюмларини қолдириб, воқеа жойидан яширинганлиги кўрсатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Оҳангарон тумани Чет сув маҳалласида яшовчи, Оҳангарон агро иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Х.Х. ва Ангрен шаҳар Самарчук маҳалласида яшовчи, Тошкент юридик коллежи 2-босқич ўқувчиси М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
2019 йил 11 февраль куни вақтинча Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 27 ёшли С.Б.(исмли аёл) маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи, 56 ёшли А.С.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Корея Республикасининг “Gemco Jewelry Co.LTD” компанияси Президенти П.С. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, ўзига нисбатан фирибгарлик жинояти содир этилгани ҳамда ўта кўп миқдорда моддий зарарга учрагани ҳақидаги Ариза билан мурожаат қилган.
Тошкентда пиёдани уриб кетган прокуратура бошқармаси ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши очилди, деб хабар қилмоқда Дарё нашри.
Тошкентда муддатидан аввал ўрик дарахти гуллади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
2019 йил 12 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Н.С. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 21 январь куни номаълум шахс Турон маҳалласида жойлашган ўрта мактаб олдида, уни қулоғидаги бир жуфт зиракларини юлиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетганлигини маълум қилган.
10 февраль куни Тошкент шаҳрида Ucell маъмурий биноси қаршисидаги автотураргоҳда “тунги кўнгилочарлик” уюштирилган. Пойтахт ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, унда иштирок этган 14 та автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилиб, уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан турли хил қоидабузарликлар учун маъмурий таъсир чоралари кўрилган.