Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Исломшунос иши»: Мубашшир Аҳмад қўйилган айблов исботини топмади

«Исломшунос иши»: Мубашшир Аҳмад қўйилган айблов исботини топмади

Тошкентдаги Azia.uz супермаркети мутасаддиларининг шикояти юзасидан таниқли исломшунос Мубашшир Аҳмадга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилгани, иш судда кўрилиш арафасида экани ҳақида хабар берган эдик. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддаси ( туҳмат ) билан айбланиб, судга оширилган маъмурий иш бугун ниҳоясига етди.

Олмазор тумани маъмурий суди судьяси Ш. Инамджанов чиқарган қарорга кўра, айблов тасдиғини топмади. Бу Мубашшир Аҳмад судда оқланганини англатади.

Маъмурий иш тафсилотларига атрофлича тўхталишга ҳозирча қонун изн бермайди. Негаки, суд қарори эндигина эълон қилинди ва у йигирма кундан кейин (томонлардан шикоят тушмаса) қонуний кучга киради.

Демак, мавзуга қайтиш эҳтимоли йўқ эмас.

Киритилди: 12:16 15.02.2019. Ўқилди: 3060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!