Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда коллеж ўқувчиси ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб юрган "Каптива"дан йиғма пичоқ топилди (видео)

Тошкентда коллеж ўқувчиси ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб юрган "Каптива"дан йиғма пичоқ топилди (видео)

13 февраль куни тахминан соат 13:00 ларда Миробод тумани Саракул кўчаси 1-уйда жойлашган Миробод касб-ҳунар коллежи ўқувчилари коллеж ҳудудига Каптива русумли автомашинани ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб кирган.

Улар коллеж ҳудудидан қайтиб чиқиб кетишаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан автомашина тўхтатилиб текширилганида машина салонидан йиғма пичоқ топилган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Амакисининг автомашинасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб келган ўқувчи ИИБ ходимларига қўпол сўзларни ишлатиб, қаршилик кўрсатишга уринган.

Тегишли ҳужжатларсиз бошқарилган автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан коллежнинг 2 нафар ўқувчиси, Каримов Элмурод ва Баконс Миран Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194, 195-моддаларига асосан жавобгарликка тортилди.

Киритилди: 11:38 20.02.2019. Ўқилди: 2008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!