Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сергели метроcини қуриш Ўзбекистонга қанчага тушади?

Сергели метроcини қуриш Ўзбекистонга қанчага тушади?

Ўзбекистон ҳукумати Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисобини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, деб хабар қилди LexUZ.

Ҳужжатда келтирилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 82,6 миллион долларни ташкил этади ва уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 47,5 миллион доллар, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 35,1 миллион доллар ажратилади.

Хусусан, 27,9 миллион доллар машина ва ускуналарга, 48,2 миллион доллар қурилиш-монтаж ишларига сарфланади. Молиявий ҳаражатлар учун 2,1 миллион доллар ва қолган ҳаражатлар 4,3 миллион долларга баҳоланган.

2017 йилда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилишлари бошланган, умумий узунлиги 7,1 кмни ташкил этади.

Аввалроқ Ўзбекистон темир йўллари АЖ томонидан Метровагонмаш АЖ (Россия) қиймати 27,7 миллион евро бўлган 5 та состав вагонларини харид қилишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 10:36 16.02.2019. Ўқилди: 1710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!