Тошкентда пропискаси (доимий рўйхати) йўқ фуқаролар иккиламчи бозордан (яъни эски уйлар) уй сотиб олиш амалиёти аллақачон бошланган. Масалан, пропискаси йўқ фуқаронинг уйи бировнинг номида бўлса, унда бемалол эртагаёқ ўз номига ўтказиб олиши мумкин. Бунинг учун уй номида бўлган шахс ва ҳужжатлар билан нотариусга бориш кифоя.
18 май куни пойтахтимизда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синиши, мустаҳкам ўрнатилмаган турли конструкцияларнинг жойидан қўзғалишига, шикастланишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган инсонлар ва автомобилларга зарар етказиши мумкин.
14 май куни Республика махсус комиссияси карантин чораларини юмшатиш бўйича навбатдаги қарорини қабул қилган эди. Унга асосан, 18 майдан бошлаб «сариқ» тоифадаги ҳудудларда тонг соат 06:00дан кечки 22:00гача автомобилларнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилди.
Аввалроқ сайтимизда 30 ёшли йигит аввалдан таниши бўлган 31 ёшли Р.Р.ни ваҳшийларча ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Бир вақтлар пойтахтда синов тариқасида йўлларда тартибни назорат қиладиган аёллар бўлинмаси ташкил этилган эди. Aёллар зарур кўникмаларни тезда ўзлаштириб, марказий кўчалардаги ҳаракатни тартибга солишни бошладилар. Улар орасида кичик сержант Нигора Жўрабоева ҳам бор эди. Ёш ва истеъдодли Нигора мактаб давриданоқ ушбу касбга катта қизиқиш билдириб, "Светофор" викториналарида фаол иштирок этарди.
Мазкур дўконлар 16 майдан бошлаб соат 10:00 дан 19.00 гача, 18 майдан эса соат 10:00 дан 21:00 гача иш олиб боради.
Бугун 16 май куни соат 14:00лар атрофида "Нексия" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек Шоҳ кўчасида ҳаракатланаётиб, чарчоқ сабаб ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси симёғочга урилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб тўхтаган.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган чеклов меъёрлари сабабли ИИББ ходимлари туну-кун хизмат олиб боришмоқда.
Ижтимоий тармоқларда қизиқ видео тарқалди.
Йўналишларнинг ўзаро бир-бирини такрорлаб ҳаракатланишини камайтириш мақсадида пойтахтдаги бир нечта автобуслар йўналишларига ўзгартириш киритилди
9 май куни Яшнобод тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлими терговчиси лейтенант Ш. Тураев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи номига рапорт билан мурожаат қилди. Ходимнинг маълум қилишича, унинг тергови остида бўлган шахс ундан “ишни ёпишни” илтимос қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида ноқонуний пул мукофоти таклиф қилган.