Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган чеклов меъёрлари сабабли ИИББ ходимлари туну-кун хизмат олиб боришмоқда.
Мазкур шароитда ходимларнинг қариндошларига осон бўлмаётгани сабабли, Яккасарой тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари ва психологик таъминот гуруҳи мутахассисилари ходимларнинг оилаларидан хабар олиб, уларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва фарзандлари билан суҳбатлашишиди. Психологлар якка суҳбатлар давомида карантин даврида оиладаги муаммоли ҳолатларни енгиш бўйича ўз тавсияларини беришди. Яқин инсонларнинг хизматдошлари билан ўтказилган суҳбат барчанинг кўнглини ва кайфиятини кўтарди.