Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарори ижросини таъминлаш ва Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ҳамда йўналишларнинг ўзаро бир-бирини такрорлаб ҳаракатланишини камайтириш мақсадида пойтахтдаги бир нечта автобуслар йўналишларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.
Қуйида Тошкент шаҳрида қисқартирилаётган автобус йўналишлари бўйича Жамият тақдим этган маълумотлар билан батафсил танишишингиз мумкин.